Малайзия Бош вазири Ўзбекистонга келди
Жамият
−
17 Май 2024 6835 1 дақиқа
Президент Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Малайзия Бош вазири Анвар Иброҳим расмий ташриф билан Ўзбекистонга келди.

Бугун, 17 май куни Тошкент халқаро аэропортида Олий мартабали меҳмонни Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Абдулла Арипов ва бошқа расмийлар кутиб олди.

Қисқа суҳбатдан сўнг, Малайзия Бош вазири Ўзбекистон Бош вазири ҳамроҳлигида ташриф дастури бўйича навбатдаги манзилга жўнаб кетди. Анвар Иброҳимнинг Ўзбекистонга сафари 19 майгача давом этади.
Маълумот учун, Анвар Иброҳим бунгача Қирғизистон ва Қозоғистонда ҳам бўлиб, давлатлар етакчилари билан музокара ўтказган.
Live
БарчасиНавоийда Қорбоболар паради ўтказилди
25 Декабрь
Мария Захарова 50 ёшга тўлди
25 Декабрь