Мальтада пиротехника заводи портлаб кетди (видео)

Олам

image

Бугун, 1 июнь куни эрталаб Мальтанинг Магтаб ҳудудида жойлашган “Ta'Lourdes” пиротехника ишлаб чиқариш заводида кучли портлаш юз берди. Портлаш оқибатида ҳосил бўлган зарба тўлқини оролнинг бир нечта аҳоли пунктларида сезилган, осмонга эса улкан тутун устуни кўтарилган. Бу ҳақда “Times of Malta” хабар берди.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, биринчи кучли портлашдан кейин бир қатор кичикроқ детонациялар содир бўлган. Аҳоли ҳодиса жойидан бир неча километр узоқликда жойлашган уйларда биноларнинг силкингани ва дераза ойналари чиқиб кетгани ҳақида хабар берган.

Воқеа жойига зудлик билан фавқулодда хизматлар, полиция ва ўт ўчириш гуруҳлари сафарбар этилган. Дастлабки маълумотларга кўра, портлаш содир бўлган вақтда корхона ходимлари завод ҳудудида бўлмаган.

Хабар қилинишича, завод яқинидаги қишлоқ хўжалиги далаларида бўлган икки киши енгил жароҳатлар ва шок ҳолати билан шифохонага етказилган.

Ҳозирги вақтда Мальта ҳуқуқ-тартибот идоралари ҳодиса сабабларини ўрганмоқда. Ҳалок бўлганлар ҳақида расмий маълумот мавжуд эмас.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Мьянманинг шимоли-шарқида жойлашган Каунгтуп қишлоғида юз берган кучли портлаш оқибатида камида 46 киши ҳалок бўлганди.


Мақола муаллифи

Теглар

пиротехника Мальта Магтаб

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг