Мактабларни жиҳозлаш учун қўшимча 50 миллиард сўм “ундирилди”

Жамият

image

Давлат бюджети лойиҳасида умумтаълим мактабларини жиҳозлаш учун ажратилган маблағ етарли эмас. Бу ҳақда Олий Мажлис Қонунчилик палатаси мажлисида депутатлар “2020 йил учун Ўзбекистон Республикасининг Давлат бюджети тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқиши жараёнида маълум қилинди.

Депутатлар ўрта таълим мактабиларини етарли миқдорда лаборатория жиҳозлари билан таъминлаш ҳамда эскирган ўқув ускуналарини алмаштириш бўйича маблағларни кўпайтиришни талаб қилди. 

Ҳукумат аъзолари билан кечган муҳокама ва музокаралардан сўнг парламент аъзолари томонидан кўтарилган бу масала ҳал этиладиган бўлди. 

Қонун лойиҳасини иккинчи ўқишдаги муҳокамалари чоғида 2020 йил учун Давлат бюджети лойиҳасига умумтаълим мактабларини жиҳозлаш қўшимча равишда, давлат бошқарув органлари харажатларини мақбуллаштириш ҳисобидан 50 миллиард сўм маблағ ажратиладиган бўлгани маълум қилинди. 

Маълумот ўрнида айтиш жоизки, Корея Республикаси билан имзоланган келишувга асосан, Жанубий Кореянинг Экспорт-импорт банки (Эксимбанк) томонидан ажратилган 33 миллион АҚШ доллари миқдоридаги имтиёзли кредит маблағлари ҳисобига умумтаълим мактаблари учун 2 859 дона синф комплект компьютер синфларини жиҳозлаш кўзда тутилмоқда. 2020 йилнинг якунига қадар барча компьютер синфлари етказиб берилиши режалаштирилган. 

Шу билан бирга, 2020 йилнинг 1 мартига қадар умумтаълим мактабларини жиҳозлаш бўйича беш йилга мўлжалланган алоҳида дастур ишлаб чиқилиши айтилди. 


Мақола муаллифи

Теглар

Ўзбекистон Республикаси

Баҳолаганлар

29

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг