Мактаблардаги лаборант лавозими тугатилади

Жамият

image

Мактаблардаги лаборант лавозими тугатилиб, физика ва кимё фани ўқитувчиларидан бир нафарига кабинет мудирлиги учун ҳар ой 525 минг сўм қўшимча ҳақ тўланади. Бу ҳақда жорий йилнинг 30 август куни Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги билан имзолаган буйруғида келтирилган. 

Унга кўра, Мактабгача ва мактаб таълими вазирининг буйруғи билан умумий ўрта таълим соҳасида бир-бирини такрорловчи самарасиз харажатларни мақбуллаштириш ҳамда давлат бюджети ҳисобидан ажратилаётган маблағлардан самарали ва оқилона фойдаланишни таъминлаш мақсадида Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги тизимидаги умумтаълим муассасалари бошқарув, техник, хизмат кўрсатувчи ва ўқув-ёрдамчи ходимларининг намунавий штатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Мактаблардаги лаборант лавозими тугатилиб, физика ва кимё фани ўқитувчиларидан бир нафарига меҳнатга ҳақ тўлашнинг энг кам миқдорининг 50 фоиз миқдорида (525 минг сўм) кабинет мудирлиги учун ҳар ой қўшимча ҳақ тўланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Давлат раҳбари мактабларда билимли ва изланувчан педагоглар кўпайишини доимий рағбатлантириш зарурлигини айтиб, 2025 йилнинг сентябрь ойидан олий ва биринчи малака тоифасига эга ўқитувчиларнинг ойлик маошини ошириш таклифини берганди.


Мақола муаллифи

Теглар

лаборант кабинет мудирлиги қўшимча ҳақ

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар