Мактабларда ўқув юкламалари камайтирилди
Жамият
−
09 Январь 2023
6913Ўзбекистондаги мактабларда ўқув юкламалари камайтирилди. Бу бўйича санитария-эпидемиологик нормаларига киритилган ўзгартиришларда белгиланди.
Ҳафталик ўқув юкламасининг максимал даражасига бўлган гигиеник талаблар қуйидагича белгиланди:
1-синфлар учун – дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 2 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар – технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади). 1-синфлар учун дарс соатлари 1 ҳафтасига 22 соатдан ошмаслиги керак.
2–4-синфлар учун – дарслар кунига 4 соатдан ва ҳафтада 4 кун 5 соатдан кўп бўлмаслиги керак (5 соатлик ўқув кунида жисмоний тарбия ёки енгил фанлар – технология, тасвирий санъат, мусиқа маданияти, тарбия фанлари ўқитилади);
5–9-синфлар учун – дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;
10-11-синфлар учун – дарслар кунига 6 соатдан кўп бўлмаслиги керак;
Бир йил давомида ўқув ҳафталиги 1-синфлар учун – 33 ҳафта, 2–11-синфлар учун эса 34 ҳафтадан ошмаслиги лозим.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь