Мактабларда қишки таътил вақтлироқ бошланади – ХТВ

Жамият

image

Жорий йилда умумтаълим мактабларида қишки таътил одатдагидек 27 декабрдан эмас, барвақтроқ бошланади. Бу ҳақда Халқ таълими вазирлиги Матбуот котиби Лайло Рустамова маълум қилди.

“Жорий йилда 27 декабрь якшанба кунига тўғри келгани сабабли қишки таътил бошланғич синфлар учун 25 декабрь ва юқори синфлар учун 26 декабрдан бошланади”, дейди ХТВ вакили.

Маълумот ўрнида, қишки таътил 2021 йилнинг 10 январигача давом этади. 11 январдан барча ўқувчиларга дарслар бошланади.

Аввалроқ, Ўзбекистон мактабларида учта таътил ўрнига узайтирилган қишки таътил жорий қилиш таклиф этилаётгани ҳақида хабар берган эдик.


Мақола муаллифи

Теглар

мактаб таътил

Баҳолаганлар

1410

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг