Яна аёл киши Мактабгача ва мактаб таълими вазири бўлди
Жамият
−
31 Июль 16197 2 дақиқа
Эъзозхон Ғопиржоновна Каримова Мактабгача ва мактаб таълими вазири лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов хабар берди.
Унинг номзоди Олий Мажлис Қонунчилик палатаси депутатлари томонидан тасдиқланган. Шу тариқа Эъзозхон Каримова Ўзбекистонда сўнгги 10 йил ичида таълим тизимида раҳбарлик лавозимини эгаллаган 5-шахс бўлди.
Маълумот учун, Эъзозхон Каримова 1973 йили Наманган вилояти Наманган туманида туғилган. 1990-1996 йилларда Тошкент давлат университетининг фалсафа факультетида таҳсил олган. 2021 йилда Президент, ижод ва ихтисослаштирилган мактабларни ривожлантириш агентлигида бўлим бошлиғи, сўнг Президент таълим муассасалари агентлиги директори маслаҳатчиси бўлган. 2023-2024 йилларда “Янги Ўзбекистон” университетида проректор сифатида фаолият юритган. Жорий йил май ойида эса Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари – Низомий номидаги Ўзбекистон миллий педагогика университети ректори лавозимига тайинланган.
Бунгача ушбу вазирлик тизимида раҳбарлик қилганлар: 2013-2018 йилларда Улуғбек Иноятов, 2018-2021 йилларда Шерзод Шерматов, 2021-2022 йилларда Бахтиёр Саидов, 2022-2025 йилларда Ҳилола Умарова.
Қайд этиш жоиз, Ўзбекистонда Халқ таълими вазирлиги 1991 йилда ташкил этилган бўлиб, у 2023 йил 1 январдан Мактабгача ва мактаб таълими вазирлигига айлантирилган.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазири сифатида ишлаётган Ҳилола Умарова эгаллаб турган лавозимидан озод этилиб, Президент Администрацияси раҳбарининг таълимни ислоҳ қилиш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланганди.
Live
БарчасиРоналдудан яхшироғини топа олмайсиз – Трамп
06 Декабрь
Наманганда яна зилзила бўлди
06 Декабрь