Мактабдаги отишма ортидан хусусий хавфсизлик компанияси раҳбари ва қўриқчи ҳибсга олинди
Олам
−
09 Декабрь 2023
6717Аввалроқ Россиянинг Брянск шаҳри 5-сонли гимназияда 8-синф ўқувчиси отишма содир қилгани ҳақида хабар берилган эди. Ушбу отишмадан сўнг “Excalibur” хусусий қўриқлаш компанияси раҳбари Сергей Поддубной ва қўриқчи Галина Черткова қўлга олинди. Бу ҳақда “РИА Новости” ва “Маш” хабар берди.
Нашрлар манбасига кўра, ўт очган қизнинг отаси ҳам қўлга олинган. Эркакка нисбатан қурол-яроғни эҳтиётсизлик билан сақлаш учун иш очилган.
Маълум қилинишича, ўқ узган қиз ўз жонига қасд қилган.
Яна беш нафар мактаб ўқувчиси жароҳатланган. Улардан икки нафарининг аҳволи оғир, улар даволаниш учун Москвага жўнатилган.
ОАВ маълумотларига кўра, ўт очган ўқувчи қиз мактабда таҳқирланган.
Ҳозирда ҳолат юзасидан Россия Тергов қўмитаси томонидан икки ёки ундан ортиқ шахсни ўлдириш (Жиноят кодексининг 105-моддаси 2-қисми) моддаси бўйича жиноят иши қўзғатилган.
LiveБарчаси