Ўзбекистонда карантинга олинганлар орасида болалар қанча?
Бу қизиқ
−
02 Апрель 2020
77102 апрель ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус хавфи билан карантинга олинганлар 100 770 нафарни ташкил этмоқда. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги ҳузуридаги Санитария-эпидемиологик осойишталик агентлиги маълумотларида айтилган.
Қайд этилишича, Ўзбекистонда 220 та карантин муассасалари мавжуд. Ҳозиргача уларнинг 164 таси банд қилинган. Бу эса зиҳарада яна 56 та карантин муассасаси бор дегани.
Карантинда қолаётган 100 770 нафар фуқаронинг 54 фоизини эркаклар, 38 фоизини аёллар, 2 фоизини кексалар ва 6 фоизини болалар ташкил этади.
Карантинга олинган фуқароларнинг 23 063 нафари стационар карантинда, 77 707 нафари эса уй шароитидаги карантинда қолмоқда.
Мамлакатда COVID-19 тестидан ўтганлар 29 125 киши бўлиб, каратиндан чиқарилган 26 244 нафарни ташкил этмоқда.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистонда коронавирусни юқтириб олиш билан боғлиқ илк ҳолат жорий йилнинг 15 март куни қайд этилган эди. Бугунга қадар касаликка чалинганлар сони 190 нафарга етди. Беморларнинг 25 нафари касалликдан фориғ бўлди. Уларнинг 2 нафари вафот этди.
Қадрли юртдошлар, карантин даврида зарурат бўлмаса, кўчага чиқманг. Вақтни оилангиз, фарзандларингиз даврасида ўтказинг. Унутманг, #UydaHayotBor