Мактабда Миллий гвардия ходими билан жанжаллашган фуқаро жаримага тортилди (видео)

3-саҳифа

image

Ижтимоий тармоқларда Андижон вилоятида ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва фуқаролар ўртасида жанжал келиб чиққани ҳақида видеотасвирлар тарқалганди. Мазкур ҳолат юзасидан Андижон вилояти Қўриқлаш бошқармаси муносабат билдирди.

Маълум бўлишича, видеодаги воқеа жорий йилнинг 29 апрель куни Андижон шаҳри 11-умумтаълим мактабида содир бўлган. Билдирилишича, ўқувчилар ўртасида ўзаро келишмовчилик келиб чиққани учун мактаб қоровули ташвиш тугмасини босган. Тезкор ҳаракатланувчи гуруҳ ходимлари ташвиш хабари асосида воқеа жойига етиб келган ва ўқувчилардан бирининг акаси А.Ж ва онаси И.Ф бошқа ўқувчилар билан тортишаётганининг гувоҳи бўлган. 

Таъкидланишича, Миллий гвардия уларни тинчлантиришга ҳаракат қилганда фуқаро А.Ж ходимларнинг қонуний талабларини бажармаган ҳамда фаол қаршилик кўрсатган. Шундай бўлса-да ходимлар томонидан ушбу ҳолат бартараф қилиниб, фуқаро А.Ж ўрнатилган тартибда Ички ишлар органига олиб борилган.

“Ҳолат юзасидан  Жиноий ишлар бўйича Андижон шаҳар  суди томонидан фуқаро А.Ж.га Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 194 -1-моддаси (Ўзбекистон Республикаси Миллий гвардияси ҳарбий хизматчисининг қонуний талабларини бажармаслик)  билан маъмурий жарима белгиланган”, дейилади хабарда.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги мактаблардан бирида рўй берган жанжални бартараф этмоқчи бўлган Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказилганди.


Мақола муаллифи

Теглар

жанжал Миллий гвардия Мактаб фуқаро

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг