Мактаб ва боғчаларда ота-оналардан мажбурий фонд пули йиғилиши тақиқланади

Жамият

image

Мактаб ва боғчаларда ота-оналардан мажбурий фонд пули йиғилиши тақиқланади. Бу ҳақда кеча, 28 август куни  Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова бошчилигида ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилинди.

Анжуман давомида журналистлар мактабларда ота-оналардан мажбурий ундириладиган фонд пули ҳақида сўраган. Ушбу саволга Мактабгача ва мактаб таълими вазири ўринбосари Усмон Шарифхўжаев қуйидагича жавоб берди:

“Бюджетдан ташқари маблағ ишлатган мактаблар бор. Ўша элементар хизматни мактабнинг ўзига кўчириб, яъни қўшимча пуллик дарсларни йўлга қўйиб, ўқитувчиларга устама пули тўлаётган мактаблар мавжуд. Маҳаллий бюджет ҳозирда 10 мингдан зиёд мактабларни қоплаяпти десак ёлғон гапирган бўламиз. Синф  ва мактаб фондига пул йиғиш нотўғри. Агарда шундай ҳолат кузатилса, бизнинг ишонч телефонларимизга мурожаат қилишингиз мумкин”, дейди вазир ўринбосари.

Шунингдек, мажбурий йиғимлар ундирилган тақдирда, ота-оналар вазирликнинг қуйидаги ишонч рақамига мурожаат қилиши мумкинлиги таъкидланди: +998 71 202 09 09

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ҳилола Умарова 1000 доллардан зиёд маош олаётган ўқитувчилар сонини очиқлаганди.


Мақола муаллифи

Теглар

фонд пули Мактаб ва боғча

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made

Мавзуга доир янгиликлар