Мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилган 51 ёшли эркакка жазо тайинланди
3-саҳифа
−
20 Октябрь 2023
8690Тошкент вилоятида мактаб ўқувчисига тегажоғлик қилган 51 ёшли эркак 5 суткага қамалди. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ га Олий суд матбуот котиби Азиз Обидов маълум қилди.
Воқеа жорий йилнинг 10 октябрь куни соат 11:00 ларда содир бўлган. Ўшанда 1972 йилда туғилган Э.Н. исмли шахс кўчада кетаётган, ўзига нотаниш бўлган вояга етмаган мактаб ўқувчиси Ш.Ф.га шаҳвоний ҳаракатлар билан тегажоғлик қилган. Ушбу ҳолат юзасидан 2023 йил 18 октябрь куни Қибрай туман судида очиқ суд мажлиси бўлиб ўтди.
Билдирилишича, айбланувчи аввал ҳам маъмурий жавобгарликка тортилган.
Мажлисда ҳуқуқбузар Э.Н. ҳақиқатдан хам ҳуқуқбузарликни содир қилгани, қилган ишидан пушаймонлиги, бошқа бундай ҳолат такрорланмаслигини билдириб, суддан унга нисбатан енгиллик беришни сўради. Аммо суд ҳуқуқбузарлик ҳаракатларининг ижтимоий хавфлилик даражасини, жавобгарликни енгиллаштирувчи ва оғирлаштирувчи ҳолатларни ҳисобга олиб, уни жамиятдан ажратмаган ҳолда ахлоқан тарбиялаш мумкин эмас, деб топди.
Э.Н. Ўзбекистон Республикаси МЖтКнинг 41-моддаси 1-қисми бўйича айбдор деб топилиб, 5 сутка маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинган.
Эслатиб ўтамиз, 18 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Бўстонлиқ тумани судида 13 ёшли қизни зўрлаган Миллий гвардиянинг собиқ ходими устидан суд ҳукми ўқилганди.
LiveБарчаси