Mактаб ўқувчиси ҳаммомда телефон “зарядка”сидан ток уриб, вафот этди
Олам
−
25 Ноябрь 2019
11846Ёқутистоннинг Ленск шаҳридаги 14 ёшли мактаб ўқувчиси ҳаммомда қўл телефонини қувватлаш вақтида вафот этди. Бу ҳақда "Interfaks" хабар берди.
Mутахассисларнинг маълумот беришича, қизни юқори даражада ток урган. У ҳаммомдалигида телефонини “розетка”га уланган “удлинитель” орқали қувватлашга қўйган чоғида ток уриб вафот этган.
“Қизнинг куйиб кетган жасади ва телефон ҳаммом четида ётарди”, дейилади хабарда.
Айни вақтда ҳуқуқ-тартибот органлари қизнинг вафоти юзасидан тергов-суриштирув ишларини олиб борилмоқда.