Мактаб ўқувчилари илк бор Президент Администрациясига борди
Жамият
−
23 Декабрь 2023
15150Кеча, 22 декабрь куни танлов ва фан олимпиадаларида ғалаба қозонган мактаб ўқувчилари Президент Администрациясига борди. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тўнғич қизи – Президент ёрдамчиси Саида Мирзиёева ўзининг ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
“Мен уларга мамнуният билан Администрация иш фаолияти ҳақида тушунча бериб, экскурсия уюштирдим. Болалар ақлли ва қизиқувчан. Кўнгли очиқ ва тўғрисўз. Улар бизнинг келажагимиз”, дейди Мирзиёева.
Шунингдек, Президент ёрдамчиси таълим ислоҳоти доирасида “Хорижий тилларни ўқитиш бўйича энг яхши мактаб” танлови ўтказилганини, унда 6885 та мактаб ва 7–9-синфларнинг 35 мингга яқин ўқувчилари иштирок этганини қайд этган.
Унинг айтишича, ғолиб жамоалар пул мукофотларига эга бўлган ва 70 нафар финалчи 14 нафар ўқитувчи ҳамроҳлигида Буюк Британияда бўлиб, у ерда бир ҳафта мобайнида нуфузли инглиз мактабларининг ўқувчилари сифатида дарс ва машғулотларда қатнашган. Шунингдек, улар Лондон, Оксфорд ва Кембриж шаҳарлари билан ҳам танишган. Ўқитувчилар эса инглиз тилини ўқитишнинг илғор методикаларини ўрганиш имкониятига эга бўлган.
Эслатиб ўтамиз, ўтган ойда Саида Мирзиёева хорижий мамлакатлардан таклиф этилган педагоглар билан учрашганди.
LiveБарчаси
26 Ноябрь