Мактаб директори лавозимини сотаётган ХТБ бош мутахассиси ушланди
Жамият
−
15 Июнь 2020 17995 1 дақиқа
Тошкент вилояти Халқ таълими бошқармаси бош мутахассиси С.А. фуқарони мактабга директор қилиб тайинланишини ваъда қилиб, бунинг учун ундан пул олаётган вақтида қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура Матбуот хизмати маълум қилди.
С.А. фуқаро Э.Ш.нинг ишончига кириб, уни юқори лавозимда ишловчи танишлари орқали Олмалиқ шаҳридаги мактаблардан бирига директор лавозимига тайинлатиш эвазига 2 000 АҚШ доллари талаб қилган.
Шундан, 200 АҚШ доллари ва 2,7 млн сўмни муқаддам қўлга киритиб, қолган 1 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далил билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан С.А.га нисбатан Жиноят кодексининг 168-моддаси 3-қисми ва 28, 211-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Live
БарчасиОҳангаронда ўқитувчи ўқувчини калтаклади
22 Октябрь
Австралияда кучли ёмғир ёғди
22 Октябрь
Гретсияда ҳам талабалар намойиш бошлади
22 Октябрь