Мактаб директори қанча пора олди?
Жамият
−
09 Апрель 2019
9990Жорий йилнинг 1 апрель куни Навоий шаҳридаги 6 уммутаълим мактаби директори пора олаётган вақтда қўлга тушди.
Навоий вилояти ИИБ ЖҚБ Коррупция ва иқтисодий жиноятларга қарши курашиш бўлими, вилоят Прокуратураси ва ДХХ ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбир давомида 6-умумтаълим мактаби директори фуқаро С.Ф дан унинг турмуш ўртоғи С.А га 4 соат дарс қўшиб бериб, асосий ўқитувчи сифатида ишга қабул қилиш эвазига 1 миллион сўм пул талаб қилган.
Келишилган пулларнинг 600 минг сўмини ўзининг хизмат хонасида олаётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланди.
Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 210-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
LiveБарчаси