Макрон Мирзиёевни кутиб олди
Жамият
−
12 Март 6213 1 дақиқа
Бугун, 12 март куни Париждаги Фахрийлар уйида Франция Республикасига давлат ташрифини амалга ошираётган Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевни расмий кутиб олиш маросими бўлди. Бу ҳақда Президент матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, Шавкат Мирзиёевни Франция Президенти Эммануэль Макрон кутиб олган.



Майдонда олий мартабали меҳмон шарафига Франция Республика гвардияси, қуруқлик қўшинлари, ҳарбий-денгиз ва ҳарбий-ҳаво кучлари хизматчиларидан иборат фахрий қоровул саф тортган.
“Ҳарбий оркестр ижросида икки мамлакат мадҳиялари янгради. Гвардиячилар давлат раҳбари олдидан тантанали юриб ўтди”, дейилади хабарда.
Ўзбекистон раҳбари отлиқ гвардиячилар ва мотоциклчилар ҳамроҳлигида олий даражада музокара ўтказиш учун Франция Президентининг қароргоҳи - Елисей саройига йўл олган.





Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Шавкат Мирзиёев Франция Республикаси Президенти Эммануэль Макроннинг таклифига биноан давлат ташрифи билан Париж шаҳрига боргани хабар қилинганди. Самолёт олдида Ўзбекистон етакчисини Франция миллий таълим, олий таълим ва илмий тадқиқотлар вазири, собиқ бош вазир Элизабет Борн, Париж ҳарбий округи қўмондони генерал Лоик Мизон ва бошқа расмий шахслар кутиб олган. Ташрифнинг асосий тадбирлари бугун, 12 март кунига мўлжалланган.