Макрон Дуровга паспорт бергани учун жавобгарликни ўз зиммасига олди
Олам
−
30 Август
6225Франция Президенти Эммануэль Макрон Telegram асосчиси Павел Дуровнинг Парижга келганидан бехабар бўлганини ва у билан учрашишни режалаштирмаганини маълум қилди. Бу ҳақда “Le Figaro” хабар берди.
“Мамлакатимизда ҳокимиятлар бўлиниши бор, шунинг учун ҳам мен унинг келишидан бехабар эдим”, деган Президент Макрон.
Жорий йилнинг 27 август куни “Lе Cаnard” газетаси 24 август куни Париждаги Le Burje аэропортида ҳибсга олинганида Павел Дуров Макрон билан кечки овқат қилиши кутилаётганини ёзган эди.
29 август куни ўтказилган матбуот анжуманида Макрон Дуровга Франция фуқаролигини беришни мутлақо мақбул деб билишини ҳам таъкидлади. Макроннинг билдиришича, фуқароликка қабул қилиш қарори француз тилини ўрганишга ҳаракат қиладиган ва “дунёда порлаётган” аёллар ва эркаклар учун тўлиқ қабул қилинган стратегиянинг бир қисмидир.
Газетага кўра, мамлакат Президенти Эммануэль Макрон, шунингдек, Павел Дуровга Франция фуқаролигини бергани учун жавобгарликни ўз зиммасига олишини айтган. Бироқ Париж суди тергов давомида Теlegram асосчиси Павел Дуровнинг барча паспортлари, жумладан Франция фуқаролиги тўғрисидаги шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ҳам мусодара қилди.
Маълумот учун, россиялик тадбиркор ва дастурчи Павел Валериевич Дуров Цент-Киц ва Невис, БАА ва Франция давлатлари фуқароси ҳисобланади. У терроризм, гиёҳвандлик, жиноий шерикчилик, фирибгарлик, пул ювиш, солиқларни тўлашдан бўйин товлаш, Теlegram’даги педофилияга асосланган контент сингари бир қатор айбловлар билан ҳибсга олинганди. У 5 миллион евро гаров эвазига озод қилинди. Унга Франциядан чиқиб кетиш тақиқланди ва ҳафтасига икки марта полицияга хабар бериб туриш шарти қўйилди.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Павел Дуров 3 нафар фарзандига нисбатан оталик ҳуқуқидан маҳрум қилингани ҳақида хабар берилганди.
LiveБарчаси
Путин халқига мурожаат қилди.
21 Ноябрь