Махсус ташкил этилган инспекция ходимлари 60 фоизгача устама олади

Жамият

image

Хабарингиз бор, жорий йилнинг 12 июль куни Ҳукумат қарори билан “Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси тўғрисида”ги низом тасдиқланган эди.

Шунингдек, Ҳукумат қарори билан Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси ходимларини моддий рағбатлантириш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда Адлия вазирлигининг "Ҳуқуқий ахборот" каналида маълум қилинди.

Низомга мувофиқ, Инспекция ходимларига қуйидаги миқдордаги ойлик устамалар белгиланади:

•    лавозим маошининг 40 фоизи миқдорида устама;
•    узоқ муддат узлуксиз хизмати учун лавозим маошига 10 фоиздан 60 фоизгача устама.

Шунингдек, ходимларга бир қатор рағбатлантирувчи ва бошқа тўловлар тўланади.

Жумладан, йилда 1 марта моддий ёрдам, шахсий устамалар, байрамлар учун мукофотлар, овқатланиш харажатларини қоплаш учун тўловлар ва бошқалар.

Бундан ташқари ходимнинг асосланган аризасига кўра қуйидаги ҳолларда қўшимча тарзда ходим лавозим маошининг 3 баравари миқдоригача моддий ёрдам кўрсатилиши мумкин:

•    яқин қариндошлари вафот этганда;
•    алоҳида эҳтиёж туғилганда (бахтсиз ҳодиса, тўй, узоқ муддатли касаллик сабабли даволаниш ва бошқалар учун).


Мақола муаллифи

Теглар

Вазирлар Маҳкамаси Агросаноат мажмуи устидан назорат қилиш инспекцияси

Баҳолаганлар

91

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг