Махачев ва Порье жангининг тахминий санаси маълум бўлди

Спорт

image

Россиялик енгил вазнда UFC чемпиони Ислом Махачев ва америкалик таниқли жангчи Дастин Порье 2024 йилнинг июнь ойида чемпионлик жангини ўтказиш бўйича келишиб олди.

Порьенинг ижтимоий тармоқда, “Ислом июнь ойида”, деган гапига Махачев розилик белгисини қолдирди.

Маълумот учун, 32 ёшли Ислом Махачев MMA'да умумий 26 та жанг ўтказиб, 25 тасида ғалаба қозонган. 35 ёшли Дастин Порье эса 38 та жангнинг 30 тасида ғалабага эришган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ ўзбекистонлик UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг бўлажак жанги санаси маълум бўлганди.

Муродов Бразилияда ўтказиладиган UFC 301 турнири доирасида октагонга кўтарилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Дастин Порье Ислом Махачев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг