Махачев, Раҳмонов ва Чимаев Эдвардс билан жангдан бош тортди
Спорт
−
20 Февраль 2024 6936 1 дақиқа
UFC 300'да британиялик Леон Эдвардс билан жанг қилишни истамаган уч нафар жангчининг номи маълум бўлди. Бу ҳақда инсайдер Ариэль Хельвани ўз подкастида айтиб ўтди.
Хельванига кўра, Эдвардс билан жанг қилишдан бош тортган спортчилар россиялик Ислом Махачев, Қозоғистон вакили Шавкат Раҳмонов ва чеченистонлик Ҳамзат Чимаев бўлган.
Уч нафар жангчи Эдвардс билан жанг қилишдан бош тортгани ҳақида UFC президенти Дана Уайт ҳам айтиб ўтган, бироқ ташкилот раҳбари спортчиларнинг исм-шарифлари ошкор қилмаган.
Маълумот учун, 32 ёшли Леон Эдвардс шу вақтга қадар MMA'да 25 та жанг ўтказиб, 22 та тўқнашувда ғалаба қозонган. 3 та жангда эса имкониятни бой берган.
UFC 300 шу йилнинг 13 апрелида бўлиб ўтади. Турнирга АҚШнинг Невада штати Лас-Вегас шаҳри мезбонлик қилади.
Live
БарчасиЖиззахда 10 ёшли қиз зўрланди
06 Октябрь
Сергелидаги масжидга ўт кетди
03 Октябрь