Махачев - Оливейра жанги бўлмайди. UFC Исломга бошқа жиддий рақиб топди 

Спорт

image

Жорий йилнинг 21 октябрь куни БААнинг Абу-Даби шаҳрида ўтказиладиган UFC 294 мусобақасининг марказий жангида ўзгариш рўй берди. Бразилиялик Чарльз Оливейра жароҳат олгани сабабли Ислом Махачевга қарши октагонга кўтарила олмайди. Бу ҳақда UFC ўз саҳифасида маълум қилди.

Манбага кўра, жангга 11 кун қолганда вазн тоифасидан қатъий назар (P4P) дунёнинг энг кучли жангчиларидан бири бўлган австралиялик Александр Волкановски Абу Дабида Махачевга қарши жанг қилишга рози бўлган.

Махачев ва Волкановски шу йилнинг 11 февраль кунида тўқнаш келганди ва ўшанда Махачев очколар бўйича устун келганди. Волкановски эса ҳакамлар қароридан норози бўлган. UFC эса барчасини инобатга олган ҳолда реванш жангни ташкил қилади.

Маълумот учун, UFC 294 нинг асосий кардидан Паулу Коста ва Ҳамзат Чимаев, Магомед Анкалаев ва Жони Уокер тўқнашувлари ҳам ўрин олган.


Мақола муаллифи

Теглар

Чарльз Оливейра Ислом Махачев Александр Волкановски

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг