Махачев 6 ой олдин Twitter’да берган ваъдасининг устидан чиқди
Спорт
−
24 Октябрь 2022
5725Енгил вазнда UFC камарининг янги соҳиби Ислом Махачевнинг 6 ой олдин Twitter’да қўйган пости кўпчиликнинг эътиборини тортди.
Жорий йилнинг 6 май куни қўйилган постда Махачев “Мен Оливейрани уч раунд ичида бўғиб қўяман. Бу гапимни эслаб қолинг”, деб ёзиб қолдирган эди.
Маълумот учун, 31 ёшли россиялик жангчи UFC 280 промоушенининг марказий баҳсида бразилиялик Чарльз Оливейрани 2-раундда олти ой олдин ўзи айтганидек бўғиш услуби билан мағлубиятга учратди ва UFC'нинг янгиланган рейтингида 1-поғонага кўтарилиб олди.
Аввалроқ, UFC 280 оқшомининг марказий жанги иштирокчилари Абу-Дабидаги промоушендан қанча даромад кўргани маълум бўлганди.
Шахзод Шукуров
LiveБарчаси