Макгрегор Порьега қарши реванш жанг санасини ошкор қилди
Спорт
−
03 Апрель 2021
22469Ирландиялик ММА жангчиси Конор Макгрегор ва америкалик Дастин Порье ўртасидаги учинчи жанг 10 июль куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда енгил вазн тоифасидаги собиқ UFC чемпиони ўзининг Instagram саҳифасида маълум қилди.
“Жанг тайинланди! 10 июль куни сиз Мак нималарга қодир эканини кўрасиз”, деб ёзган Макгрегор.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Америкалик UFC жангчиси Дастин Порье ирландиялик Конор Макгрегор билан учинчи жанги учун шартномага имзо чекканди.
Катта эҳтимолга кўра, мусобақа Лас-Вегасдан ташқарида ўтказилади, чунки коронавирус пандемияси сабабли июль ойида Невада шаҳрида оммавий тадбирларга йўл қўйилмаслиги мумкин.
LiveБарчаси