Мақсад Россияни сиқиб чиқариш – Захарова ЕИнинг Арманистондаги миссияси ҳақида

Олам

image

Россия Федерацияси Европа Иттифоқининг Арманистондаги фуқаролик миссиясида Кавказ ортидаги вазиятни нормаллаштириш манфаатларидан узоқда бўлган фақат геосиёсий фонни ва асл мақсад Россияни минтақадан сиқиб чиқариш эканини кўради. Бу ҳақда Россия ТИВ расмий вакили Мария Захарованинг тегишли миссия ишининг бошланиши муносабати билан бугун, 20 февраль куни тарқатилган изоҳларида айтилади. 

“Афсуски, биз Европа Иттифоқи ва умуман Ғарбнинг иттифоқдош Арманистонда ҳар қандай йўл билан ўз ўрнини эгаллаш истагини биринчи марта қайд этаётганимиз йўқ. Биз бу уринишларда манфаатлардан йироқ, фақат геосиёсий фонни кўрмоқдамиз. Россияни минтақадан сиқиб чиқариш ва хавфсизликнинг асосий кафолати сифатидаги тарихий ролини заифлаштириш учун ҳамма нарса қилинмоқда. Бакунинг бу ташаббусига нисбатан жамоатчилик томонидан билдирилган салбий баҳоларга эътибор берилмаяпти”, дейди дипломат. 

Захарова таъкидлаганидек, Европа Иттифоқининг турли минтақавий можароларни ҳал қилишда иштирок этиш тажрибаси жуда ноаниқ.  

“Брюссел бу соҳадаги муваффақияти билан мақтана олмайди. Масалан, воситачилик саъй-ҳаракатлари ва Сербиянинг Косово вилоятидаги ЕИ миссиясини олайлик”, дея Европа Иттифоқининг Арманистондаги янги миссия ҳақидаги қарорини баҳолашда буни ҳисобга олиш кераклигини урғулади.

Дипломат Россия, Озарбайжон ва Арманистон раҳбарлари ўртасидаги келишувлар мажмуаси яқин келажак учун минтақада барқарорлик ва хавфсизликнинг асосий омили бўлиб қолаётганини таъкидлади.  

“Уларни ҳар томонлама амалга ошириш орқали, жумладан, транспорт коммуникацияларини блокдан чиқариш, Арманистон-Озарбайжон чегарасини делимитация қилиш, икки мамлакат жамоатчилиги, экспертлари, диний доиралари, парламент аъзолари ўртасида алоқа ўрнатиш, шунингдек, тинчлик шартномасини ишлаб чиқиш бўйича музокаралар минтақадаги вазиятни яхшилашнинг энг тўғридан-тўғри йўлидир. Россия Федерацияси бунга ҳар томонлама ҳисса қўшишга тайёр”,  дея хулоса қилган Захарова. 

Эслатиб ўтамиз, бугун, 20 февраль куни Европа Иттифоқи Арманистонда Озарбайжон билан вазиятни тартибга солишга ҳисса қўшиши керак бўлган фуқаролик миссияси ишини бошлади. Миссиянинг икки йиллик мандати “узлуксиз патруллик қилиш ва вазият бўйича [Брюсселга] ҳисобот беришни ўз ичига олади, бу эса Европа Иттифоқининг жойлардаги вазиятни тушунишини оширади”. Брюсселдаги экспертларнинг қайд этишича, ушбу миссиянинг ташкил этилиши ЕИ ва Россия ўртасидаги қарама-қаршилик шароитида алоҳида аҳамиятга эга. Бу Европа Иттифоқининг Кавказ ортидаги таъсирини кучайтиришга ҳисса қўшиши керак.


Мақола муаллифи

Теглар

Европа Иттифоқи Озарбайжон-Арманистон Мария Захарова

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made