Магистратурага киришда айрим нормалар бекор қилинди

Жамият

image

Ўзбекистонда 2019-2020 ўқув йилидан олий таълим муассасаларининг магистратура босқичига киришда баъзи талаблар бекор қилинди. Бу ҳақда Адлия вазирлиги томонидан ўтказилган “Қонунчиликдаги янгиликлар” биринфинг ва матбуот анжуманида айтиб ўтилди.

Магистратурага киришда қуйидагилар бекор қилинди:

  • магистратурага кирувчиларнинг илмий ва илмий-педагогик ишларга қобилияти ҳамда қизиқишини аниқлаш мақсадида танланган мутахассисликка мос саволлар асосида суҳбат;
  • “Информатика ва ахборот технологиялари” фани бўйича синов;
  • Ўзбекистонда демократик жамият қуриш назарияси ва амалиёти фани бўйича синов.

Магистратурага ҳужжат топширганларнинг TOEFL бўйича камида 72 ёки IELTS бўйича камида 5,5 балл бўлганида улар чет тилидан кириш синовида иштирок этмайди. Илгари бу натижалар TOEFL бўйича камида 58 ва IELTS бўйича камида 5 балл бўлиши керак эди.

Ўқишини баҳорги семестрга қайта тиклаш бўйича ариза топшириш ҳар йили 15 январдан 25 январгача давом этади. Илгари 20 декабрдан кейинги йилнинг 20 январига қадар эди.


Мақола муаллифи

Теглар

Адлия вазирлиги магистратура

Баҳолаганлар

132

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг