Магистратурага қабул натижалари эълон қилинди

Жамият

image

2025-2026 ўқув йили учун давлат олий таълим ташкилотларининг магистратура мутахассисликларига қабул бўйича натижалар эълон қилинди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар берди.

Қайд этилишича, электрон тизим орқали онлайн рўйхатдан ўтган фуқароларнинг аризалари тўлиқ кўриб чиқилган. Талабгорлар натижаларни my.edu.uz электрон тизими орқали шахсий кабинетидан билиши мумкин.

2025-2026-ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларининг магистратура мутахассисликларига ўқишга кириш учун қабул 7 июль куни бошланган эди ва у 30 июлга қадар (шу куни ҳам) давом этди.

Бу йилги қабул жараёнлари нисбатан кеч бошланганди. Ўтган ўқув йили учун қабул 2024 йил 1 июль куни бошланган эди.

Маълумот учун, магистратура мутахассисликларига танловларда белгиланган талаб даражасидаги миллий ёки халқаро сертификатга эга шахслар иштирок этиши мумкин.


Мақола муаллифи

Теглар

ОТМ Магистратура қабул натижалари

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг