Мадримов енгилмас Кроуфорд билан жанг қилиши мумкин

Спорт

image

Ўзбекистонлик профессионал боксчи, Бутунжаҳон бокс ассоциацияси (WBA) камари соҳиби Исроил Мадримов навбатдаги жангини мутлақ чемпиони америкалик Теренс Кроуфордга қарши ўтказиши мумкин. Бу ҳақда “BoxingScene” хабар берди.

Манбага кўра, ҳозирда мазкур жангни ташкил қилиш бўйича музокаралар кетмоқда. Бу жанг орқали 29 ёшли Мадримов ўз камарини ҳимоя қилади. 

Тўқнашув шу йилнинг август ойида АҚШнинг Калифорния штатида ўтказилиши кутилмоқда. Мадримов-Кроуфорд жанги Саудия кўнгилочар бошқармаси раҳбари Туркий аш-Шайх томонидан “Matchroom Boxing“ промоутерлик компанияси билан ҳамкорликда ташкил этилиши режалаштирилмоқда.

Қайд этиш жоиз, Мадримов охирги жангини россиялик Магомед Қурбоновга қарши ўтказиб, WBA камарини қўлга киритганди. 36 ёшли Теренс Кроуфорд профессионал фаолиятида 40 та жанг (31 нокаут) ўтказиб, уларнинг барчасида ғалаба қозонган. У 31 та тўқнашувда рақибларини нокаутга учратган.


Мақола муаллифи

Теглар

бокс Исроил Мадримов Теренс Кроуфорд

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг