Мадьяр Венгрия Бош вазири лавозимини қачон эгаллаши маълум бўлди

Олам

image

Парламент сайловларида ғалаба қозонган “Тиса” партияси етакчиси Петер Мадьяр жорий йилнинг 9 май куни Венгрия Бош вазири лавозими учун қасамёд қилади. Бу ҳақда у ўзининг Х ижтимоий тармоғидаги саҳифасида маълум қилди.

“9 май куни, Бош вазирининг расмий қасамёд қилиш маросимидан сўнг, биз Будапештдаги Кошут майдонида, парламент биноси ёнида сиёсий ўзгаришларга бағишланган тантанали тадбир ўтказамиз”, деб ёзди Мадьяр.

Эслатиб ўтамиз, “Тиса” партияси 12 апрель куни бўлиб ўтган парламент сайловларида парламентдаги 199 та ўриндан 141 тасини қўлга киритиб, ғалаба қозонганди. Бу эса унга учдан икки қисмлик конституциявий кўпчилик овозини берган. Виктор Орбан ўз мағлубиятини тан олди ва 16 йиллик бошқарувдан сўнг истеъфога чиқишини эълон қилди.

21 апрель куни Петер Мадьяр мамлакат Президенти Тамаш Шуйок ва аввалги ҳукумат даврида тайинланган бошқа олий мансабдор шахсларга ультиматум қўйди. Агар улар 31 майга қадар ўз лавозимларини ихтиёрий равишда тарк этмаса, мажбурий тартибда четлаштирилади.


Мақола муаллифи

Теглар

Венгрия Петер Мадьяр

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг