Маҳмуд Муродов Нурмуҳамедов билан бир кунда жанг ўтказади
Спорт
−
13 Февраль 2020
8179Ўзбекистонлик илк UFC жангчиси Маҳмуд Муродовнинг навбатдаги жанги қачон ва қаерда ўтказилиши маълум бўлди.
Спортчининг айтишича, Маҳмуд Муродов жорий йилнинг 18 апрель куни АҚШнинг Нью-Йорк штати Бруклин шаҳарчасида ташкил этиладиган UFC-249 турнирида октагонга кўтарилади.
Бугун Маҳмуд бўлажак жанг шартномасига имзо чеккан. Ҳозирча унинг рақиби аниқ эмас.
Маълумот учун, UFC 249 оқшомининг марказий жангида енгил вазн тоифаси чемпиони Ҳабиб Нурмуҳамедов промоушендаги асосий рақиби Тони Фергюсонга қарши жанг ўтказади.
Эслатиб ўтамиз, Маҳмуд Муродовнинг 14 март куни ўтказилиши керак бўлган жанги рақиби Антонио Карлос Жуниор жароҳат олгани учун қолдирилганди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь