Мэнни Пакьяо америкалик Кит Турманга қарши 20 июлда рингга чиқади
Спорт
−
12 Май 2019
4160Филиппинлик бокс устаси Мэнни Пакьяо 20 июль куни америкалик Кит Турман билан жанг ўтказади. Бу ҳақда Пакьяо Twitter орқали маълум қилган.
Жангда ғолиб бўлган боксчи 66,68 килограмм вазн тоифасида Бутунжаҳон бокс федерацияси (WBA) чемпионлик камарини қўлга киритади.
Турман WBA “супер” енгил вазн тоифасида жаҳон чемпиони, Пакьяо эса – доимий чемпион ҳисобланади.
Пакьяо ҳозир 40 ёшда ва у бугунга қадар саккиз вазн тоифасида мутлақ жаҳон чемпиони ҳисобланади. Филиппиник боксчи профессионал боксда 70 жанг ўтказган. Уларнинг 61 тасида 39 нокаут билан ғалаба қозонган ва 7 маротаба мағлуб бўлган. Шунингдек, иккита жангида муроса кўчасини танлаган.
Боксчи ўзининг сўнгги жангини америкалик Эдриен Бронерга қарши ўтказган ва ҳакамларнинг қарорига кўра ғалаба қозонган.
Америкалик боксчи Кит Турман 30 ёшда бўлиб, профессионал рингда 30 жанг ўтказган ва уларнинг 29 тасида ғалаба қозонган (22 нокаут) ва битта жангда мағлуб бўлган.
LiveБарчаси