Луврда Ўзбекистон маданий мерослари кўргазмаси ташкил этилади

Маданият-санъат

image

2021 йилда Франция пойтахти Париж шаҳрида жойлашган Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросларига бағишланган кўргазма ташкил этилади. Бу ҳақда Ўзбекистон Республикаси Президенти Администрацияси ҳузуридаги Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги директори ўринбосари Саида Мирзиёева маълум қилди. 

Мирзиёевага кўра, ушбу кўргазма Ўзбекистон Республикаси Маданият вазирлиги ҳузуридаги Маданият ва санъатни ривожлантириш жамғармаси билан ҳамкорликда амалга оширилмоқда. 

“Насиб этса, келгуси йили тарихда илк бор Париж жавоҳири, дунё маданияти ва санъатининг энг нодир намуналарини ўзида жамлаган Лувр музейида Ўзбекистон маданий меросларига бағишланган кўргазма ташкил этилади.

Бугун Луврга ташрифимиз чоғида музей директори жаноб Жан-Люк Мартинес билан учрашдик ва ушбу кўргазманинг ташкилий масалаларини муҳокама қилдик. 

Кўргазма учун музейнинг вақтинчалик экспозиция залларида 310 та экспонатлар учун жой ажратилади. Шуни алоҳида таъкидлаш керакки, 2021 йилнинг октябрь ойидан 2022 йилнинг февралигача давом этадиган кўргазмада Ўзбекистоннинг бутун дунёга сочилган энг нодир санъат намуналари ва маданий бойликлари биринчи бор яхлит ҳолатда намойиш этилади”, дейди Саида Мирзиёева. 


Мақола муаллифи

Теглар

Саида Мирзиёева

Баҳолаганлар

49

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг