Лутфулла Тўраев “бутсасини михга илди”

Спорт

image

Фарғонанинг “Нефтчи” клуби аъзоси Лутфулла Тўраев футболчилик фаолиятини якунлади. Бу ҳақда QALAMPIR.UZ манбаси хабар берди.

Тўраев фаолиятини нима сабабдан якунлагани ҳозирча номаълум.

Фаолияти давомида 35 ёшли футболчи “Нефтчи”дан ташқари “Машъал”, “Насаф”,“Бунёдкор”, “Локомотив” ва “Фелда Юнайтед” каби жамоаларда тўп тепган. 

2010-2020 йиллар давомида Тўраев Ўзбекистон миллий терма жамоаси сафида 24 та ўйинда майдонга тушган. 2011 йилда Қаршининг “Насаф” клуби сафида ОФК кубогида ғолиб бўлган. “Бунёдкор” ва “Локомотив” клублари сафида Ўзбекистон кубогининг олтин медалига сазовор бўлган.


Мақола муаллифи

Теглар

Насаф Нефтчи Лутфулла Тўраев

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг