“Лукойл” асоссиз олинган маблағни қайтариши керак – Рақобат қўмитаси
Жамият
−
18 Июль
7579Аввалроқ, “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясининг биржа савдолари орқали техник олтингугурт маҳсулотини реализация қилишда, шу жумладан, биржа савдоларида маҳсулот ҳажмларини номувофиқ қўйиш каби манипуляция ҳолатлари орқали маҳсулот нархларини ошишига олиб келган ҳаракатларининг аломатлари аниқланиб, компанияга нисбатан иш қўзғатилгани ҳақида хабар берилганди.
Компания томонидан асоссиз олинган маблағни қайтариш бўйича қарор қабул қилинди. Бу ҳақда Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси хабар берди.
Қайд этилишича, ушбу иш юзасидан қўмитанинг махсус комиссияси “Lukoil Overseas Supply and Trading Ltd” компаниясига “Рақобат тўғрисида”ги қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2020 йил 18 мартдаги 170-сонли қарори билан тасдиқланган “Биржа савдоларида юқори ликвидли ва (ёки) монополь турдаги маҳсулотларни сотиш тартиби тўғрисида”ги низом талабларининг бузилишига йўл қўйилганлиги оқибатида асоссиз олинган маблағни қайтариш бўйича қарор қабул қилинган. Шунингдек, қонун бузилишини бартараф этиш ва унга кейинчалик ҳам йўл қўймаслик юзасидан бажарилиши мажбурий бўлган кўрсатма берилган.
“Махсус комиссиянинг ушбу қароридан норози бўлган томон қўмитанинг Апелляция кенгашига ёки судга мурожаат қилиш ҳуқуқига эга”, дейилади хабарда.
LiveБарчаси