Лукашенко Путиндан қанча қарз сўраши маълум бўлди
Олам
−
11 Февраль 2021
6534Аввалроқ, Россия ва Беларусь Президентлари Владимир Путин ҳамда Александр Лукашенко февраль ойининг охирида Сочида учрашиши мумкинлиги ҳақида хабар бергандик.
Маълумотларга кўра, Лукашенко ва Путин учрашувининг бош мавзуси Минскка ажратиладиган навбатдаги қарз пакети бўлади. Лукашенко Россиядан 3 млрд доллар миқдорида кредит олишни мақсад қилган.
Музокаралар 22 ёки 25 февралда Сочида бўлиб ўтиши мумкин.
Манбаларнинг аниқлик киритишича, томонлар "маблағ ажратиш бўйича келишувга эришишга яқин". Кредит бўйича фоиз, вақт ва миқдор масалалари ҳам муҳокама қилинмоқда.
Қарз бўйича якуний қарор икки Президентнинг яқинлашиб келаётган учрашуви вақтида қабул қилиниши истисно қилинмаган.