Лукашенкога қарши намойишлар сабаб Беларусь қуйи поғонага тушиб қолди
Олам
−
18 Январь 2021
3799Numbeo'нинг хавфсиз мамлакатлар рейтингида Беларусь энг қуйи ўринлардан жой олди.
2020 йил бошида Беларусь 129 та давлат орасида 16-ўринни эгаллаб, Хорватия ва Дания ўртасида жойлашган эди.
Жорий 2021 йил бошида эса республика 135 та мамлакат орасида 114-ўринга тушиб кетиб, ҳозирда Доминикан Республикаси ва Кения ўртасида жойлашган.
Рейтингда Қатар пешқадамлик қилмоқда, охирги ўринда Венесуэла қайд этилган.
Маълумот ўрнида, Numbeo хизмати турли мамлакатларда ҳаёт даражаси бўйича статистик маълумотларни тўплайди.
Жиноятчилик ва хавфсизлик индекси сайт фойдаланувчилари ўртасида ўтказилган сўровномаларга асосланган.
Маълумот учун, Беларусда қарийб ярим йилдан буён 2020 йил 9 август куни бўлиб ўтган президентлик сайловлари натижаларига қарши оммавий норозилик намойишлари давом этмоқда.
Сайловларда президентлик лавозимида 1994 йилдан буён ишлаб келаётган амалдаги давлат раҳбари Александр Лукашенко ғолиб деб эълон қилинди.
Мухолифат эса сайлов натижаларини сохталаштирилган деб ҳисобламоқда. Намойишчилар Лукашенконинг истеъфосини, сиёсий маҳбусларнинг озод қилинишини ва янги сайловлар ўтказилишини талаб қилмоқда.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь