Лукашенко ва Виктор Орбан Мирзиёевни ғалаба билан табриклади

Жамият

image

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан ва Беларусь резиденти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқоти бўлиб ўтди. Бу ҳақда Президент Матбуот хизмати хабар берди.

Маълум қилинишича, Президент Шавкат Мирзиёевнинг Венгрия Бош вазири Виктор Орбан билан телефон орқали мулоқоти давомида фаол ва тизимли сиёсий алоқаларни давом эттириш, саноат кооперацияси бўйича қўшма лойиҳаларни жадаллаштириш, ишбилармонлик ва гуманитар ташаббусларни қўллаб-қувватлаш ҳамда икки томонлама муносабатлар кун тартибидаги бошқа муҳим масалалар муҳокама қилинган. 

Венгрия Бош вазири Шавкат Мирзиёевни куни кеча бўлиб ўтган муддатидан илгари Президент сайловида қозонилган ғалаба билан самимий табриклаб, Ўзбекистон халқига тинчлик-осойишталик, фаровонлик ва равнақ тилаган.

Ўзбекистон ва Венгрия ўртасидаги кўп қиррали ҳамкорлик жадал ривожланиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган. 

Телефон мулоқоти чоғида ҳукуматлараро комиссия фаолияти доирасида кооперация лойиҳаларини тезлаштириш, гуманитар ва таълим алмашинувларини кенгайтириш бўйича аниқ чора-тадбир ишлаб чиқиш муҳимлигига алоҳида эътибор қаратилган.

Шунингдек, Шавкат Мирзиёев Беларусь резиденти Александр Лукашенко билан телефон орқали мулоқот қилиб, унда амалий ҳамкорликни янада кенгайтириш, қўшма кооперация лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш ва фаол гуманитар алмашинувни давом эттириш масалалари кўриб чиқилган.

Беларусь фуқароси Александр Лукашенко Ўзбекистон раҳбарини Президент сайловида қозонган ғалабаси билан самимий қутлаб, Ўзбекистонга катта муваффақиятлар ва равнақ тилаган

Бундан ташқари, ўзаро савдо ҳажми ошиб, тиббиёт, фармацевтика, тўқимачилик ва бошқа тармоқларда амалга оширилаётган лойиҳалар сони кўпайиб бораётгани мамнуният билан қайд этилган.


Мақола муаллифи

Теглар

Шавкат Мирзиёев Александр Лукашенко Виктор Орбан

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг