Лукашенко Путиннинг энг ёқимсиз жиҳати ҳақида гапирди
Олам
−
07 Август 2020
21127Аввалроқ, Беларусь Президенти Александр Лукашенко украиналик журналист Дмитрий Гордонга берган интервьюсида Россия Президенти Владимир Путин билан муносабатларидаги зиддиятли ҳолатлар ҳақида гапиргани хабар қилинганди.
Суҳбат давомида Лукашенко Путиннинг энг асосий ва унга ёқмайдиган жиҳатини ҳам айтиб ўтди.
“Ўзига хос инсон, бошқаларга ўхшамайди... Менга унинг асосий белгиси – ҳеч кимга ишонмаслиги ёқмайди. Аммо бу сиёсатчи учун супер”, дейди Лукашенко.
Беларусь раҳбари шунингдек, Германия канцлери Ангела Меркель ва Путиннинг музокаралари юзасидан фикр билдирди. У Меркелни бўрига ўхшатган.
“Унда (Путинда) одамни чарчатмайдиган нимадир бор. Биласизми, музокараларда Ангела Меркелдан чарчаш мумкин. Мен улар қандай музокара олиб борганини кўриб, ундан (Меркелдан) зерикиб қолганман. Аммо у урғочи бўри. Жудаям тиришқоқ, меҳнатсевар. Суткалаб, ахир суткалар уни деб ўтириб қолган”, дейди Лукашенко.
Беларусь етакчиси Меркелнинг музокараларда зерикарли шахс эканини бот-бот такрорлаган. Шу билан бирга Путин музокараларда зерикарли эмаслигини, у аниқ масалага эътибор қаратишини айтиб ўтган.