Лукашенко Путиндан ҳарбий машғулот ўтказишни илтимос қилди

Олам

image

Россия Президенти Владимир Путин Санк-Петербургда ўтган Беларусь раҳбари билан учрашув чоғида, 2022 йил февраль-марть ойларида Россия-Беларусь ҳарбий машғулотлари ўтказилиши ҳақида маълум қилган.

“Сиз таклиф қилганингиздек, биз уларни (машқлар) ўтказамиз, ҳарбийлар у ерда келишиб олишади –улар қачон ўтказишни қарор қилишларини билмайман, март ёки февралда бўлиши мумкин”, деган Россия раҳбари Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг таклифига изоҳ бераркан.

Учрашув чоғида Лукашенко Путиндан мудофаа соҳаси ва ҳарбий саноат махсулотларини ишлаб чиқаришда ҳамкорликни тўхтатмасликни сўраган. 

“Мен сиздан, ҳамкорликни тўхтатмасликни сўрайман. Биз йигитларимизни тайёрлайдиган марказларни очишда давом этишимиз ва асосийси уларга Россияда ишлаб чиқарилган янги қурол-яроғлардан тўғри фойдаланишни ўргатишимиз керак”, дея таъкидлаган ўз нутқида Беларусь раҳбари.

Бундан ташқари, Лукашенко икки давлат ўртасидаги қўшма ҳарбий машғулотлар, Беларусь ҳудудида ўтказилиши ҳақидаги масала кўриб чиқалаётганини маълум қилган. 

“Мен бу қарорларни сиз қабул қилишингизни истардим. Бу Беларусь-Россия муносабатлари фойдасига хизмат қилади албатта”, дея ҳитоб қилган у Путинга.

 

Беҳруз Саидов 


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Владимир Путин Александр Лукашенко

Баҳолаганлар

86

Рейтинг

3.1

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made