Лукашенко Путиннинг ёнига қачон келиши маълум бўлди
Олам
−
11 Сентябрь 2020
6093Беларусь Президенти Александр Лукашенконинг Россия Федерацияси Президенти Владимир Путин билан музокаралар ўтказиш учун Москвага ташрифи 14 сентябрь куни бўлиб ўтади. Бу ҳақда Россия раҳбарининг матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
"Ҳа, Лукашенконинг ташрифи ростан ҳам 14 сентябрь куни бўлиб ўтади, у ишчи ташриф бўлади. Лукашенко Путин билан суҳбат ўтказади", деди Кремль вакили. Песковнинг таъкидлашича, ҳеч қандай ҳужжат имзолаш режалаштирилмаган.
Кремль вакили раҳбарларнинг музокаралари қаерда бўлишига аниқлик киритмади. У учрашувнинг асосий натижалари тўғрисида оммавий ахборот воситаларини хабардор қилишга ваъда берди.
Сўнгги маълумотларга кўра, Президентлар музокаралар вақтида Беларуснинг Россия олдидаги давлат қарзини ҳам муҳокама қилади.
Кремль вакилининг сўзларига кўра, Беларуснинг РФ олдидаги қарзи қайта молиялаштирилиши мумкин.
“Беларусь оғир кунларни бошдан кечираётган пайтда, икки давлат ўртасидаги алоқалар янада долзарб ва муҳим аҳамият касб этмоқда”, деган Песков.
Рушанабону Султонова
LiveБарчаси