Лукашенко иқтидорда экан, биз Беларусга бормаймиз – Пашинян 

Олам

image

Арманистон Бош вазири Никол Пашинян Александр Лукашенко даврида у ҳам, мамлакатнинг бошқа расмийлари ҳам Беларусга бормаслигини айтди. Бу ҳақда у бугун, 13 июнь куни парламентдаги чиқиши чоғида сўз очди.

“КХШТ етакчиларидан бири 44 кунлик урушни тайёрлашда иштирок этганини, Озарбайжонга ғалаба қозонишини рағбатлантирганини, ишонганини ва тилаганини айтяпти. Ва шундан кейин мен Беларус президенти билан КХШТ форматида масалани муҳокама қилиш учун бораманми? Қадр-қиммат, инсоф ҳақида гапирмаяпсизми? Мен Александр Лукашенко президент экан, Беларусга бошқа ҳеч қачон ташриф буюрмаслигимни айтмоқчиман. Умуман олганда, Арманистоннинг бирорта ҳам расмий вакили Беларусга ташриф буюрмайди”, дейди у парламентда сўзлаган нутқида.

Лукашенко 15-17 май кунлари Озарбайжонга давлат ташрифи билан бўлган ва бу сафар давомида Қорабоғда бўлган эди. У, хусусан, Минск ва Баку “дунё ва унинг қаерга кўчиб кетаётгани ҳақида бир хил тушунчага эга” эканини таъкидлади ҳамда Озарбайжон Президенти Илҳом Алиевга Қорабоғни урушдан кейин тиклашда ёрдам беришни таклиф қилганди.

“Яна ўйланиб қолдим, урушдан олдинги, сизнинг озодлик урушингиздан олдинги суҳбатимизни, кечки овқатда бирга фалсафий суҳбатлашганимизни эсладим. Ўшанда биз урушда ғалаба қозониш мумкин деган хулосага келдик. Бу муҳим. Бу ғалабани сақлаб қолиш жуда муҳим”, деганди Лукашенко Алиев билан суҳбатда.

Шундан сўнг, май ойида Пашинян Озарбайжоннинг Қорабоғдаги урушга тайёргарликларида КХШТга аъзо икки давлат иштирок этганини айтган.

"Бизнинг иттифоқчиларимиз 44 кунлик урушга тайёргарлик кўришда қатнашган. Мен бизга қарши уруш тайёрлашда қатнашган камида иккита КХШТга аъзо давлатни биламан", деган Пашинян.


Мақола муаллифи

Теглар

Никол Пашинян Арманистон Беларусь

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг