Лукашенко Беларусдан кетганларни фуқароликдан маҳрум қилмоқчи

Олам

image

Беларусь Президенти Александр Лукашенко мамлакатни тарк этиб, жиноят содир этган республика фуқароларини фуқароликдан маҳрум қилиш кераклигини айтди. Бу ҳақда БEЛТА хабар бермоқда.

“Бу одамлар ўз ватанидан қочиб, у билан алоқаларини узган бўлсалар, Беларусь фуқароси бўлиб қолишга лойиқми?”, дейди Лукашенко фуқаролик ва амнистия тўғрисидаги қонун ҳужжатларини такомиллаштиришга бағишланган йиғилишда.

Унинг сўзларига кўра, республикада қонун лойиҳаси тайёрланган бўлиб, у Беларусдан чиқиб кетган ва давлатга зарар етказадиган, жиноят содир этган одамларга тааллуқлидир.

Бундан ташқари, Лукашенко фуқароликни бериш масалаларига мувозанатли ва тўғри ёндашиш кераклигини айтиб ўтган. У “Поляк картаси” ёки бошқа шунга ўхшаш ҳужжатни олган беларуслар билан шуғулланиш зарурлигини таъкидлаган.

Маълумот ўрнида, 2020 йил август ойида бўлиб ўтган норозилик намойишларидан сўнг кўплаб Беларусь фуқаролари рухсат этилмаган ҳаракатларда иштирок этганликлари учун жиноий жавобгарликдан қўрқиб, мамлакатни тарк этишган.


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Лукашенко

Баҳолаганлар

102

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг

online_predictionLive

Барчасиcall_made