Лукаку ўзига нисбатан босим ҳис қилмоқда – Тухель
Спорт
−
18 Январь 2022
2814“Челси” бош мураббийи Томас Тухель ҳужумчи Ромелу Лукакунинг жамоа ўйинига мослашиши борасида ўз фикрларини билдирди.
“Лукаку ўзига нисбатан босимни ҳис қилмоқда. Ҳеч ким унга ўзидан кўра кўпроқ босим ўтказа олмайди. Биз юқори умидлар ва босим фонида мувозанатни топишимиз керак, шунда у бир вақтнинг ўзида етарлича бўшашиб, ўз даражасини намойиш этади. Гап шунчаки мотивация ва талабда эмас, майдонда хотиржамлик ҳисси ҳам бўлади, шундагина қаттиқ меҳнат қилинса, ҳаммаси жойига тушади”, дейди Тухель.
Шунингдек, 48 ёшли германиялик мутахассис Лукакунинг жамоага мослашувини кескин танқид қилиб, футбол жамоавий ўйин эканини таъкидлади:
“Жамоа ўйинини Лукакуга мослаштириш керак эмасми? Бу нотўғри савол, чунки гап бир футболчига эътибор қаратиш ҳақида кетяпти. У асосий ўйинчи ва биз унинг шундай қолишини истаймиз, аммо бу тўғри йўл эмас. Биз ҳар бир футболчини ҳисобга оламиз. Бу жамоавий спорт, бир киши учун 10 киши ишлайдиган ўйин эмас”.
Эслатиб ўтамиз, FIFA томонидан ўтказилган “The Best” маросимида Томас Тухель энг яхши мураббий, деб топилган эди.
LiveБарчаси
Бухорода Ғиждувон деҳқон бозори ёнмоқда.
14 Декабрь