Лондоннинг икки гранди бир футболчига қизиқмоқда

Спорт

image

Лондоннинг икки клуби “Арсенал” ва “Тоттенхем” Испаниянинг “Вильярреал” жамоаси ярим ҳимоячиси Пабло Форналсга қизиқиш билдирмоқда. Бу ҳақида Express нашри хабар тарқатди.

Аввалроқ, футболчига асосий давогар Италиянинг “Наполи” клуби эди. Италия матбуотида ёзилишича футболчи аллақачон неаполликлар билан келишувга эришган. Бироқ, Англия грандларининг қизиқиши футболчининг режаларини ўзгартириб юбориб, Англияга кўчиб ўтишга сабаб бўлиши мумкин.

Жорий мавсумда футболчи “Вильярреал” сафида 39 та ўйинда майдонга тушиб, тўртта гол урди ва шерикларига беш маротаба голли узатмани амалга оширди.


Мақола муаллифи

Теглар

Арсенал Тоттенхем Пабло Форналс

Баҳолаганлар

21

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг