Лондонда илк бор ҳайдовчисиз таксилaр пайдо бўлади

Технология

image

АҚШнинг ҳайдовчисиз автомобиль технологияларига асосланган ҳайдовчисиз такси хизматини тақдим этувчи Waymo компанияси келаси йили Лондон бозорига киришни ва биринчи робот-таксиларни ишга туширишни режалаштирмоқда. Бу ҳақда “The Independent” нашри хабар берди.

Маълумотларига кўра, ҳайдовчисиз таксилaрни Лондон кўчаларида синаб кўриш ишлари яқин ҳафталардаёқ бошланади. Синов даврида рулда эҳтиёт чораси сифатида дублёр ҳайдовчи бўлади. Шу йўл билан Waymo Британия ҳокимиятидан расмий рухсат олишни мақсад қилган. Агар рухсат берилса, 2026 йилдан Лондонда биринчи роботакси хизмати ишга туширилади. 

Jaguar iPACE такси парки электр автомобилларидан иборат бўлиши кутилмоқда. Бозор таҳлилчилари ҳисобича, роботакси хизматидан тушадиган даромад 2046 йилга бориб 136 миллиард долларга етиши мумкин.

Маълумот учун, Waymo компанияси 2009 йилдан бери ҳайдовчисиз автомобиллар технологиясини ишлаб чиқиш билан шуғулланиб келади. Унинг шунга ўхшаш такси хизмати ҳозирда Сан-Франциско, Остин, Финикс ва Лос-Анжелес шаҳарларида ишламоқда. 2025 йилда компания илк бор халқаро бозорга чиқиб, Японияда маҳаллий ҳамкорлар билан фаолият бошлаган.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Қозоғистонда ҳайдовчисиз таксилaр йўлга қўйилиши мумкинлиги ҳақида хабар берилган эди. Агар ҳукумат лойиҳани қўллаб-қувватласа, у келгуси йилдаёқ синов тариқасида амалга оширилиши мумкин. Компания 2027 йилда тўлиқ тижорат хизматини йўлга қўйишни режалаштирган.

Моҳичеҳра Қадамова


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

АҚШ Лондон ҳайдовчисиз такси Waymo Jaguar iPACE

Баҳолаганлар

0

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг