Лондонда Беларусь элчихонасига ҳужум уюштирилди

Олам

image

Лондондаги Беларусь элчихонасига бир гуруҳ номаълум шахслар томонидан ҳужум уюштирилди. Бу ҳақда Беларусь Ташқи ишлар вазирлигининг Матбуот хизмати хабар берди.

Кеча, 19 декабрь куни кечаси номаълум шахслар элчихона биносининг фасад қисмига зарар етказа бошлаган. Ундан кейин эса улар элчихона дипломатларига ҳужум қилишган.

“Дипломатлардан бири олган тан жароҳати оқибатида шифохонага ётқизилган. Шифохонада унга бурун синиши, бош миянинг енгил чайқалиши ва тишнинг травматик синиши ташхиси қўйилган”, дейилади вазирлик хабарида.

Ҳуқуқбузарлар воқеа жойига етиб келган полициядан яширинишга уринган. Улардан бир неча кишини дипломатик полиция қўлга олишга муваффақ бўлган.

Воқеа юзасидан Беларусь томони Британиядан чуқур суриштирув олиб боришни талаб қилмоқда.

“Беларусь Ташқи ишлар вазирлиги дипломатик муносабатлар тўғрисидаги Вена конвенциясига биноан Британия расмийларидан миссия биноларини ҳар қандай босқин ёки шикастланишдан ҳимоя қилиш ва миссия тинчлигини бузиш ёки унинг қадр-қимматини ҳақорат қилишнинг олдини олиш учун барча тегишли чораларни кўришни сўрайди”, дейилади вазирлик баёнотида.

Вазирлик воқеани "ўз бурчини бажариб, Беларусь фуқаролари манфаатларини ҳимоя қилиш ва давлатлараро муносабатларни яхшилашга ҳаракат қилаётган шахсларга қарши таҳдид" дея баҳолаган.

 

Беҳруз Саидов


Мақола муаллифи

avatar

.

Теглар

Лондон Элчихона Беларусь

Баҳолаганлар

88

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг