Ломаченко учун фаолиятидаги энг қадрли жанг қайси? 

Спорт

image

Уч вазн тоифасида собиқ Жаҳон чемпиони, украиналик Василий Ломаченко профессионал рингдаги энг қадрли ҳақида гапирди.

33 ёшли боксчининг сўзларига кўра, венесуэлалик Хорхе Линаресга қарши жангдаги ғалаба у учун қадрлироқ. Чунки “хай-тек” енгил вазн тоифасида биринчи марта Жаҳон чемпионлигини қўлга киритган.

“Менинг энг севимли жангим Линарес билан бўлган. Чунки ўшанда партерга йиқилиб, ўрнимдан тура олган эдим. Боксдан бошқа ҳаётни билмайман. Бутун умрим давомида бокс билан шуғулланганман”, дейди Ломаченко.

Эслатиб ўтамиз, Лома ва Линарес ўртасидаги жанг 2018 йилда бўлиб ўтган. Бу Ломаченконинг енгил вазндаги дебют жанги эди. Василий нокдаунга учраган бўлса-да, ўнинчи раундда техник нокаут эвазига ғалаба қозониб, WBA унвонига эга чиққан.

Маълумот учун, Васислий Ломаченко навбатдаги жангини жорий йилнинг 11 декабрь куни Ричард Коммига қарши ўтказади.
 


Мақола муаллифи

Теглар

WBA Проф бокс Ломаченко Енгил вазн Линарес

Баҳолаганлар

8

Рейтинг

2.9

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг