Лола Муродова вафот этди
Жамият
−
30 Май 2022 58558 1 дақиқа
Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лола Муродова вафот этди.
Лола Неъматовна Муродова 1958 йил Олтиариқ туманида туғилган. “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган қишлоқ хўжалиги ходими” унвони (2004 й.), “Эл-юрт ҳурмати” ордени (2013 й.), “Фидокорона меҳнатлари учун” ордени (2017 й.), “Ўзбекистон Қаҳрамони” ва “Қизил юлдуз” ордени (2019 й.) Давлат мукофотлари билан тақдирланган.
QALAMPIR.UZ таҳририяти жамоаси марҳуманинг оила аъзолари ва яқинларига ҳамдардлик билдиради.
Эслатиб ўтамиз, Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лола Муродова қаттиқ бетоб бўлиб қолганди. Президент Шавкат Мирзиёев унга тезда шифо топишни тилаган.
Live
БарчасиЭрдўған Саудияга борди
03 Февраль
Путин “қора шаҳзода” билан телефонлашди
03 Февраль
Қашқадарёда ЙПХ машинаси ёниб кетди
03 Февраль