Лола Муродова қаттиқ бетоб бўлиб қолди

Жамият

image

Ўзбекистон Қаҳрамони, Олтиариқ туманидаги “Нурли обод” фермер хўжалиги раҳбари Лола Муродова қаттиқ бетоб бўлиб қолди. Президент Шавкат Мирзиёев унга тезда шифо топишни тилади.

“Президент Шавкат Мирзиёевнинг топшириғига кўра, Бош вазир ўринбосари Шуҳрат Ғаниев, Соғлиқни сақлаш вазири Беҳзод Мусаев, Президент маслаҳатчиси ўринбосари Абдурашид Журабоев ва мен вилоят шошилинч тиббий ёрдам марказида даволанаётган Лола опа ҳолидан хабар олдик, давлатимиз раҳбарининг саломи ва тезда шифо топиш тилагини етказдик”, дейди Президент Матбуот котиби Шерзод Асадов.

Қайд этилишича, айни пайтда Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий маркази бош директори Д.Тўлаганов, Республика ихтисослаштирилган тиббиёт марказлари раҳбарлари Х.Фозилов, Ф.Тўраев, М. Ирисметов, тиббиёт фанлари доктори О.Аҳмедов ва бошқа қатор тиббиёт муассасалари директорларидан иборат консилиум бошчилигида тажрибали шифокорлар томонидан керакли муолажалар олиб борилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, Лола Муродова 2019 йилда “Ўзбекистон Қаҳрамони” унвони билан тақдирланган. Кейинроқ, сенатор этиб сайланган. Лола Муродова  ЎзЛиДеП Сиёсий кенгашининг 18 январь куни бўлиб ўтган йиғилишида сўзга чиқиб, Президент аёлларга ҳокимлик лавозимини ишониб топширса, улар бу вазифани дўндириб бажаришини айтган.


Мақола муаллифи

Теглар

Баҳолаганлар

853

Рейтинг

3

Мақолага баҳо беринг

Дўстларингиз билан улашинг