Россия бутунлай ёпилди
Олам
−
28 Март 2020
19749Россия Федерацияси коронавирус инфекциясига қарши курашиш чора-тадбирлари доирасида чегараларини бутунлай ёпди. РФ ҳукумат раҳбари Михаил Мишустин мамлакат чегарасидаги автомобиль, темир йўл, пиёда ва бошқа ўтказув пунктларида ҳаракатни вақтинча тақиқлаш тўғрисидаги қарорни имзолади.
“Россия Транспорт вазирлигига ФХХ (Федерал хавфсизлик хизмати), ФБХ (Федерал хавфсизлик хизмати) ва “Роспотребнадзор” билан биргаликда 2020 йил 30 март соат 00:00 дан автомобил, темир йўл, пиёда, дарё ва аралаш чегара ўтказиш пунктларида ҳаракат вақтинча тақиқлансин”, дейилди ҳужжатда.
Шунингдек, ҳужжатда ушбу чекловлар Россиянинг Беларусь билан чегарасидаги ўтказиш пунктларига ҳам тааллуқли экани қайд этилган.
Маълумот учун, айни вақтда Россияда 1264 нафар коронавирус инфекцияси юқтирган бемор аниқланган. Уларнинг 4 нафари вафот этган ва 49 нафари даволанган.
Аввалроқ, Россия ҳукумати чет элдаги россияликларни қайтариш учун ташкил қилинадиган чартер рейслардан бошқа барча парвозларни тақиқлагани ҳақида хабар берган эдик.
LiveБарчаси